Ўзбекистонга салқин ҳаво қачондан кириб келиши маълум бўлди

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, куз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан бироз илиқроқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида мамлакат ҳудудига салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13-18 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражагача бироз пасаяди. 7-9 сентябрь кунлари фақат Қорақалпоғистон туманлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

6 сентябрь куни шимолда, 7-8 сентябрь кунлари республиканинг чўл ҳудудларида шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 5 сентябрь куни туш пайти магнит бўронининг 5 балли фаол босқичи кузатилиши прогноз қилинаётгани тўғрисида хабар берилганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади