Қашқадарёда бир гуруҳ фуқаролар жанжаллашди — видео
Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида бир гуруҳ фуқаролар жанжаллашгани акс этган тасвирлар тарқалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган «Яккабоғ туманида муштлашув» номли видеотасвир кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вазият юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёдаги футбол мусобақасида жанжал кўтарганлар 15 суткага қамалганди. Ҳолат сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, Кўкдала МФЙ футболчиларининг икки нафарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан 15 сутка, ён ҳакамга эса БҲМнинг 5 баробари (1,5 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланган.