Қашқадарёда қидирувдан қочган эркак ушланди
У кўп миқдордаги ўғриликни содир этгани учун жазодан қочмоқчи бўлган
Қашқадарё вилояти Нишон туманида қидирувдан қочган эркак қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, кўп миқдорда ўғрилик жиноятини содир этгани учун жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди томонидан қидирув эълон қилинган туманнинг «Умид Бунёдкори» МФЙда яшовчи М.Х. айбидан қочиб қутулмоқчи бўлган. Бироқ у Нишон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида туман ҳудудидан ушланган.
«Бир айби икки бўлган бу шахс энди қилмиши учун қонун олдида жавоб бермоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Бухорода қидирувда бўлган эркак Москвада қўлга олингани, Польша зўрлашда айбланган ўзбекистонлик эркакни Тошкентга экстрадиция қилгани, Россияда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган эркак ушлангани, Интерпол Нью-Йоркда қидирувдаги ўзбекистонлик эркакни қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.