Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинди

Шуҳрат Тешаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди, деб хабар беради ЎзА.

Foto: O‘zA

Шуҳрат Тешаев 2019 йилнинг февралидан буён Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Унга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош директорининг ўринбосари, «Пахта» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири сифатида фаолият юритган.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида Тешаев пахтачилик, ғаллачилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва қишлоқ хўжалигининг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиш масалалари билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 29 август кунги фармонига мувофиқ Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади