Самарқанд туризм маркази Euronews телеканалида намойиш этилди

Ўзбекистоннинг қадимий кентларидан бири бўлган Самарқандда Silk Road Samarkand янги туризм маркази хорижлик меҳмонлар ва сайёҳлар учун ўз бағрини очди.

Фото: «Euronews» / «Focus»

«Euroews» телеканали ўзининг «Focus» саҳифасида намойиш этган репортаж орқали ушбу замонавий сайёҳлик мажмуаси билан яқиндан танишиш ва лойиҳани рўёбга чиқаришга бевосита дахлдор инсонлар билан мулоқотга чорламоқда.

Фото: «Euronews» / «Focus»

Галина Полонскаянинг Самарқанддан олинган сюжети ойлик томошабинлар қамрови қарийб 15,2 миллион кишини ташкил этувчи энг оммабоп саналган Эуронеwс халқаро ахборот телеканалида анча юқори намойиш кўрсаткичига эришди. Бу бежиз эмас, албатта.

Рeпортажда Самарқанд туристик маркази замонавий конгресс-маркази, «Абадий шаҳар» тарихий-этнографик хиёбони, гаштак (балиқ тутиш учун сунъий кўл), мусиқали фонтан ўрнатилган марказий сайлгоҳ, Eco Village алоҳида коттежлар мажмуаси, шунингдек халқаро таснифланган брендлар остидаги 8 та меҳмонхонани бирлаштирган улкан кўп тармоқли мажмуа сифатида тез орада Ўрта Осиё туризм секторидаги референт марказига айланади, дея таърифланади.

Европа оммавий ахборот воситаларида таъкидлашича, айнан Silk Road Samarkand мажмуаси келгусида Самарқанд шаҳрида туризмни янада ривожлантиришда куч ва суръат бағишловчи омил бўлиб хизмат қилади.

Фото: «Euronews» / «Focus»

«Бу биз учун катта аҳамиятга молик воқеа, беқиёс Самарқанд шаҳрига, Ўзбекистонга бутун дунёни меҳмонга чорлаш имконияти туғилганидан беҳад мамнунмиз», — дейди Silk Road Samarkand Бошқарув компанияси бош директори Артём Владимирович Егикян.

«Мажмуага бағишланган 30 сониялик промо-роликнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни эфирга узатилишида ҳам ўзига хос тимсол бор. Биз илк сайёҳлар гуруҳини мана шу куз мавсумидаёқ кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқдамиз.

Айни пайтда центябр ойи охиридан бошлаб очиқ саналарни бронь қилиш тизими ишга тушиш арафасида. Ишончимиз комилки, меҳмонхоналаримиз ҳамда бутун марказ салоҳияти Самарқандга сайёҳлар оқими ҳажмини икки карра оширишга хизмат қилади», — деб таъкидлайди бош директор.

Фото: «Euronews» / «Focus»

Моҳиятан Самарқанд туризм маркази ҳозирданоқ ишбилармонлик, маданий, тиббий ва гастрономик туризм объектларини бирлаштирувчи тармоққа айланиб улгурди.

Фото: «Euronews» / «Focus»

Силк Роад Самарканд фаолияти доирасида минтақада туризм йўналишида мутлақо янги шаклдаги маҳсулот тақдим этилмоқда. Бу ерда Самарқандда илк бора 5 юлдузли меҳмонхоналар ишга тушди, ўхшаши йўқ яшил хиёбон яратилди. Silk Road Samarkand’нинг энг аҳамиятли ҳамкорларидан бири Хитойнинг Minyoun Hospitality меҳмонхоналар тармоғи бўлди. Ушбу тармоқ Марказий Осиёдаги илк меҳмонхоналарини айнан Самарқанд заминида очмоқда.

Фото: «Euronews» / «Focus»

Ўтмиш ва келажакни боғлаб турувчи тимсолий кўприк репортаж томошабинини Silk Road Samarkand’нинг баайни юрагига – миллий меъморчилик, ҳунармандчилик ва устакорлик анъаналари акс этган «Абадий шаҳар»га етаклайди. Бу мажмуа моҳир усталар, рассомлар, ҳунармандлар, ёғоч ўймакорлари, кулоллар ва наққошлар – Ўзбекистон халқи қодир бўлган энг асл неъматларнинг бор негизи ва моҳияти намойиши сифатида ҳар бир хорижлик меҳмонда катта қизиқиш уйғотади.

«Абадий шаҳар» мажмуасида 100 дан ортиқ халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати вакилларининг устахоналари жойлашади. Улар ўзбек кулолчилик, ўймакорлик, ипакчилик намуналари, миллий либослар ва сувенирлар, сўзаналар ва гиламларни шу ернинг ўзида яратади.

Фото: «Euronews» / «Focus»

Шунингдек, бу ерда таниқли рассомлар ва дизайнерларнинг устахоналари ҳамда шоурумларига ҳам ўрин берилган. «Абадий шаҳар»даги маёлика коллекцияси мутлақо бетакрор, уни яратишда мавжуд тарихий иншоотларнинг ҳеч биридан андоза олинмаган. Яратувчи усталарнинг ишонч билдиришича, Silk Road Samarkand ва унинг юраги бўлмиш «Абадий шаҳар» тез орада бутун жаҳонга донг таратади.

Янги Самарқанд ва туризм соҳасида янги имкониятлар тимсоли бўлмиш ушбу кенг кўламли лойиҳа келгусида бутун Марказий Осиёнинг диққатга сазовор иншоотига айланиши ҳеч шубҳа йўқ.

Маълумот учун:

  • марказ ҳудуди — 260 гадан ортиқ;
  • кўкаламзорлаштирилган майдон — 170 гадан ортиқ.
  • 8 та меҳмонхона;
  • конгресс-марказнинг функционал майдони — 18 000 м²;
  • 14 та вилла;
  • 31,8 км узунликда йўлаклар ва велойўлак;
  • 12 та кўприк;
  • сунъий кўллар майдони 46 га;
  • йўллар узунлиги 20 км;
  • қурилиш ишларига 10 000 нафардан ортиқ мутахассис жалб этилган бўлиб, уларнинг 2000 нафардан ортиғи хориждан таклиф этилган мутахассислардир;
  • мажмуадаги меҳмонхоналар бир вақтнинг ўзида 3000 одамни сиғдира олади;
  • шаҳар марказида 20 дақиқалик масофада жойлашган.
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида