Самарқандда эркаклар белгиланмаган жойга чиқинди ташлади — видео

Самарқанд вилояти Иштихон туманида «Жигули» ҳайдовчиси ва унинг шериклари белгиланмаган жойга қурулиш чиқиндиларни ташлаб кетгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, бу вазият катта йўл бўйида ўрнатилган кузатув камераларига тушиб қолган. Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан тезкор тартибда олиб борилган.

Шунингдек, ушбу қоида бузарлик Бешариқ маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш)га мувофиқ баённома расмийлаштирилиб жаримага тортилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида юк машинаси белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани ва Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 4 август куни белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди