Шавкат Мирзиёев 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд эттилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ўзгариши юқорилиги кўрсатиб ўтилди. Сабаби — қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 50 та туманда музлаткич, қуритиш, саралаш ва сақлаш қувватлари етишмайди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилган.

«Бунинг маблағлари бор. Лекин, бирорта ҳоким ўзида қанча маҳсулот сақлаш қуввати борлигини ҳам, бор маблағларни ишлатишни ҳам билмайди», — деди Президент.

2022 йилда мева-сабзавотга ажратилган 1,5 триллион сўм кредит ресурсларининг 670 миллиард сўми ўзлаштирилгани ҳам қайд этилган.

Ҳокимлар ўзларининг таклифларида фақат амалга ошириладиган янги лойиҳалар, улар ҳисобига олинадиган маҳсулот ҳажмини кўрсатаётгани, бу аҳолининг таъминотига қандай таъсир қилади, йил якунигача нарх-наво нима бўлади, деган саволларга жавоб йўқлиги танқид қилинган.

Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзимизда кўпайтириш бўйича аниқ тадбиркор ва аниқ лойиҳаларни кўрсатиб, ҳар бир маҳсулот кесимида ҳозир қанча ва бир йил ичида қанчага кўпайтириши бўйича аниқ режа ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш топширилган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошлангани хабар берилганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди