Шавкат Мирзиёев карантин хизмати бошлиғини охирги марта қатъий огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев карантин хизмати бошлиғи И.Эргашевни охирги марта қатъий огоҳлантирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган. Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилган.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

— хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

— томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича топшириқ бердганди.

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади