«Шахс тарбиясига эътибор боғчадан бошланади» — Алишер Юнусов

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгариш киритишга доир таклифлар ичида 41-моддага киритилаётган қатор нормаларга алоҳида тўхталиш лозим.

Амалдаги Конституцияда фақат мактаб таълими давлат назоратида бўлиши ва бепул ўрта таълим кафолатланиши ҳақидаги жумлалар бор. Янгиланаётган конституциянинг 41-моддасида эса, кейинги вақтларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кўпгина ислоҳотлар, хусусан мактабгача таълим билан қамровни ошириш, мактабгача бўлган 1 йиллик тайёрлов даври ва шу кабиларнинг киритилаётганлиги жуда муҳим. Чунки, бугунги кунда тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бола ўз ҳаётида керак бўладиган асосий информацияни мактабгача бўлган даврда олади.

Тахминан 3 ёшлардан бошлаб, оила аъзоларидан бошқа инсонлар билан ҳам муомала қилиб бошлайди. Яъни атрофдаги нотаниш инсонлар, тенгдошлари билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда жамиятда қабул қилинган нормаларга мос хулқни шакллантириш учун болага ўз тенгдошлари билан мулоқот қилиш, улар билан пайдо бўладиган низоларни мустақил ҳал қилиш, ўзига ёққан ўйинчоқни ёки дўстни ўзи танлай олиши, ўзига ўзи хизмат қилиши, ўзи мустақил равишда кийимларини алмаштира олиши, овқатланиши, овқатланган ёки ётган жойини тартибли сақлай олиши каби айнан ушбу ёшда шакллантириладиган кўникмалар кейинчалик фарзандларимизни жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топиб лишига кўмаклашади. Болалар боғчаси эса, бу борада алмаштириб бўлмайдиган муҳим таълим-тарбия институти ҳисобланади.

Боғчада тарбияланган, айниқса мактабгача 1 йиллик тайёрловга жалб қилинган болалар мактабда кейинчалик қийналмасдан мослашиб, бериладиган билимларга очиқ бўлади. Бу эса, мактаб таълимида жуда муҳим бўлиб, боланинг мактабда бериладиган билимларни ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш борасида кенгқамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Охирги йилларда болаларни боғчага жалб қилиш 27,7 фоиздан 62,4 фоизга оширилди. 2030 йилга бориб, мактабгача таълим билан қамраб олиш 80,8 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.

Конституциянинг ҳуқуқий аҳамиятидан бошқа ғоявий аҳамияти ҳам мавжуд бўлиб, унинг нормаларида акс этган ғоялар инсонларга тарбиявий таъсир кўрсатади. Шу жиҳатдан мактабгача таълимнинг аҳамияти конституция моддаларида акс эттириб қўйилиши халқ орасида ҳам бу босқичга эътиборнинг ошишига олиб келади. Умуман болани мактабгача таълимга жалб қилиш маданиятини ҳам халқимизда шакллантиришга эришамиз.

Алишер ЮНУСОВ,Социология фанлари номзоди, доцент, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти директори ўринбосари

Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади