Тошкент вилоятида 4,5 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида Сирдарёдаги 4,5 гектар ерни 240 минг долларга сотишни режалаштирган маклер ҳамда унинг шериги ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

Қайд этилишича, 29 август куни ИИВга аёл ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида ер олиш мақсадида «Olx.uz» сайти орқали нотаниш маклер билан танишиб қолганини билдирган. Ушбу маклер Сирдарё туманидаги «Bek gravy» МЧЖ раҳбарининг ўғли билан уни таништириб, ҳозирда МЧЖ раҳбарининг ўғли жамиятга ажратилган 4,5 гектар бўш ер майдонини 240 минг долларга сотишини ва кадастрда ишловчи таниши орқали ер майдонига ҳеч қандай қурилма қурмасдан ҳужжатларни расмийлаштириб беришини билдирган. Бунинг учун унга 1 000 доллар ва ер майдони учун бўнак сифатида 12 минг доллар бериши кераклигини айтган. Аёл ИИВдан мазкур икки шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан шу куни ИИВ Жиноят-қидирув бўлими, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Зангиота туман бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «MAN» автосалонининг автотураргоҳида гумонланувчи маклер ариза муаллифидан талаб қилган пуллардан 13 минг долларни бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

Ҳолат юзасидан 30 август куни департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан гумонланувчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Олиб борилган терговолди текширув ишлари давомида гумонланувчи кадастр ҳужжатларини ким орқали расмийлаштириб бермоқчи бўлгани аниқланиб, ҳозирда ушбу шахснинг жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди