Тошкентда яна 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилди

Тошкент шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 5 сентябрдан бошлаб 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, янги йўналишлар Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга асосан ташкил этилмоқда.

39-сонли «3-метро бекати»—Қўйлиқ бозори: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «3-метро бекати»дан Бешариқ, Иззат, Мўйноқ, Фарғона йўли кўчалари орқали «Қўйлиқ бозори» бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Қўйлиқ бозори» бекатидан Фарғона йўли, Мўйноқ, Иззат, Бешариқ кўчалари орқали «3-метро бекати»га қадар соат 06:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «1-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига 3 та, ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

112-сонли «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси»—Қўйлиқ деҳқон бозори: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатидан Давлатбод, Лутфикор, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Хонобод, Илғор 5-тор, Янги ҳаёт, Хонариқ, Х.Жўраев, ТҲАЙ кўчалари орқали Қўйлиқ деҳқон бозори бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатидан ТҲАЙ, Х.Жўраев, Хонариқ, Янги ҳаёт, Илғор 5-тор, Хонобод, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Лутфикор, Давлатобод, Қипчоқ кўчалари орқали «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатига қадар соат 06:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар «12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 4 та, ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

133-сонли «Гулзор» маҳалласи—«Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси»: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Гулзор маҳалласи»дан 4Р21 Тошкент айланма йўли, Қирариқ, Чортоқ, Қанора, Давлатобод, Мағриб, Биродарлик, Қўрғонтепа, Қипчоқ кўчалари орқали «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатидан Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик, Давлатобод, Мағриб, Қанора, Чортоқ, Қирариқ, 4Р21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали «Гулзор маҳалласи»га қадар соат 06:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар «12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та, ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

137-сонли «Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3 – Электроаппарат ИЧБ»: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3» бекатидан ТҲАЙ, Қўшқўрғон, Қўшқўрғон 2-тор, Янги Қўйлиқ, Файзобод 1-тор, Бешкент, Эски Отчопар, Фарғона йўли кўчалари орқали «Электроаппарат ИЧБ» бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Электроаппарат ИЧБ» бекатидан Фарғона йўли, Эски Отчопар, Бешкент, Файзобод 1-тор, Янги Қўйлиқ, Қўшқўрғон 2-тор, Қўшқўрғон, ТҲАЙ, Қумариқ кўчалари орқали «Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3» бекатига қадар соат 06:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар «4-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига 3 та, ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 16 августдан бошлаб ҳам 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди