Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйлар битта ширкат тасарруфига ўтказилди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги маҳаллага иккита ширкат бириктирилгани ҳақида хабар берилганди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»да эълон қилинган видеорепортажга муносабат билдирди.

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, вазир ўринбосари Озода Жўраева Сергели туманида бўлган. Аҳоли билан суҳбат давомида Янгиҳаёт туманидаги 30 та кўп қаватли уй аҳолиси 2 та бошқарув ташкилоти орасида сарсон эканлиги аниқланган.

Аксарият фуқаролар «Бунёдкор» бошқарув компаниясининг қарийб 5 йиллик фаолиятидан норози бўлиб, «Янгиҳаёт» БСК билан шартнома тузган. Бу эса икки ташкилот ўртасида англашилмовчилик ҳолатларини келтириб чиқарган.

Озода Жўраева бу борада аҳоли фикр муҳимлигини, халқ билан мулоқот қилмаган ташкилот раҳбари самарали фаолият кўрсата олмаслигини таъкидлаган. Вазир ўринбосари ширкат фаолияти билан танишиш мақсадида кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, ертўла қисмини кўздан кечирган.

Ўрганиш жараёнида ертўлалар хавфсизлик ва гигиена талабларига мутлақо жавоб бермаслиги аниқланган. Хусусан, мулкдорлар ертўлаларни тартибсиз ҳолатга келтирган ҳамда ичимлик сувидан қонунга зид фойдаланиб келган. Якунда аҳоли танлови асосида кўп қаватли уйларни «Янгиҳаёт» БСК тасарруфига ўтказишга келишиб олинган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди