Аргентинада номаълум касалликдан ўлаётганлар сони ортмоқда

Аргентинанинг Тукуман провинциясида икки киши номаълум вирусдан вафот этгани хабар қилинганди. Мазкур касалликдан вафот этганлар сони беш кишига етди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Envato.com»

Провинциянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, касалликка чалинган 64 ёшли эркакнинг соғлиғида бошқа муаммолар ҳам аниқланган. Қолган тўрт нафар бемор эса легионерлар касаллигидан вафот этгани аниқланган.

Тукуманда эпидемия бошланганидан сўнг, шифокорлар беморларни COVID-19, грипп ва ҳантавирус учун синовдан ўтказган, натижада бу касалликлар истисно қилинган. Кейин намуналар Буенос-Айресдаги Малбран институтига юборилган, у ерда тестлар легионелла касаллигини тасдиқлаган.

Соғлиқни сақлаш вазири Карла Виззоттининг айтишича, ўлганларнинг барчасида икки томонлама пневмония қайд этилган. Уларнинг барчаси юқори иситма, тана оғриғи ва нафас олишида қийинчилик қайд этилган. Легионелла бактерияси одамларда гриппдан тортиб оғир ўпка инфекциялари ва пневмониягача бўлган аломатларни келтириб чиқаради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча беморлар хавф гуруҳига тегишли эканини маълум қилган. Улар орасида чекувчилар ва нафас олиш тизими касаллиги, ортиқч вазн, қандли диабет ва қон босими юқори бўлганлар бор.

Таъкидланишича, яна еттита симптоматик ҳолат аниқланган. Беморларнинг барчаси клиника ходимлари бўлган. Улардан тўрт нафари касалхонада қолган, уч нафари эса оғирроқ аломатлар билан уйда даволанмоқда.

Биринчи марта 1976 йилда АҚШнинг Филаделфия шаҳрида Америка легиони фахрийлари йиғилишида аниқланган легионелла касаллиги ифлосланган сув ёки кондиционер тизимларининг кирланиши туфайли юзага келади. Инфекция одатда одамдан одамга юқмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Африкада номаълум касалликдан уч киши вафот этганди. Шунингдек, дунё бўйлаб болаларга номаълум касаллик ташхиси қўйилаётганди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди