«Bayraktar» дронлари Украинага етказилди — фото

Туркиянинг 3 та «Bayraktar TB2» учувчисиз учиш аппарати Украинага етказиб берилди, авиатехника учун «Халқ Bayraktar» лойиҳаси доирасида пул йиғилган. Бу ҳақда «Укринформ»хабар берди.

Фото: Украина қуролли кучлари бош штаби

«Baykar Makina» бош директори Ҳалук Байрактар Польшадаги 2022 халқаро мудофаа саноати кўргазмасида бу бўйича маълумот берган.

«Биз Литва ҳаракати остида Украинага ‘Bayraktar’ ва Сергей Притула ҳаракати остида учта ‘Bayraktar’ дронини етказиб бердик. Улар аллақачон Украинада», — деган «Baykar Makina» директори.

Туркиялик тадбиркор Украина урушдан азият чекаётгани, кўплаб украиналиклар турк дронларини сотиб олиш учун маблағ йиғиш кампаниясини сафарбар қилганини айтган.

«Компания бу акцияга қўшилишни хоҳлади – турклар 3 та «Bayraktar» дрон учун пул олмасликка қарор қилди», — дея қўшимча қилган у.

«Халқ Bayraktar» лойиҳаси доирасида пул йиғиш 22 июнь куни бошланган, бунинг учун 500 миллион гривнадан ортиқ маблағ керак бўлган. Уч кундан кейин пул йиғиш тўхтатилган, украиналиклар фондга 600 миллион гривнадан кўпроқ пул ўтказган.

Фото: Сергей Притула хайрия жамғармаси
Фото: Сергей Притула хайрия жамғармаси
Фото: Сергей Притула хайрия жамғармаси

Аввалроқ «Bayraktar» дронини 10 та давлат сотиб олмоқчилиги маълум қилинганди. Шунингдек, Путин Эрдўғонга Россияда «Bayraktar» заводини қуришни таклиф қилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди