ДТМ апелляция аризалари бўйича абитуриентларга мурожаат қилди

Давлат тест маркази 6 сентябрь куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилиш якунланишини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

27 август куни 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилилганди. 28 августдан эса тест натижаларидан норозилардан аппеляция аризаларини қабул қилиш бошланган. Шунингдек, 31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилган эди.

Қайд этилишича, апеллация аризаларини қабул қилиш «My.dtm.uz» сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва 6 сентябрь аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Апеллация аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим. Апеллация аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь кунидан бошланади.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди