Фарғонада боғчадан рухсатсиз чиқиб кетган 4 ёшли бола сувда чўкиб кетди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 21 июль куни бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, унинг оқибатида 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси М.А. вафот этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, мазкур маълумот вазирликка келиб тушиши биланоқ, барча ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида, зудлик билан комплекс текшириш ишлари бошланган. Текширув давомида ушбу ташкилот ходимлари касбий фаолияти жараёнида қўпол қоидабузарликларга йўл қўйгани, жумладан, болаларнинг боғча ҳудудидан рухсатсиз чиқиб кетишларига бепарво қарашгани аниқланган.

Бахтсиз ҳодиса содир бўлган кун соат тахминан 08:30 да болани катта опаси 23-сонли ДМТТ тарбияловчилари ихтиёрига олиб келиб ташлаб кетган. Орадан маълум вақт ўтгач, мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва раҳбарининг бепарво ҳамда лоқайд муносабати оқибатида тарбияланувчи МТТ ҳудудидан рухсатсиз чиқиб, опасининг орқасидан югурган. Ҳаракат оқибатида бахтсиз тасодиф билан сирпаниб, уйи яқинидан оқиб ўтувчи «Собиржон» дарёсига йиқилиб тушган ва оқибатда чўкиб кетган.

Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган текшириш жараёнида бола боғча ҳудудидан бир неча бор рухсатсиз чиқиб кетгани, бироқ боғча ходимлари буни юқори идоралардан яшириб, бундан ҳеч қандай хулоса чиқармагани маълум бўлган.

Юқоридаги ҳолатлар инобатга олиниб, ташкилот педагоглари ва раҳбарининг эҳтиётсизлиги ҳамда лоқайд муносабати боланинг ўлимига сабаб бўлгани, шунингдек, ушбу мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг фаолиятини ташкил этишда бир қатор бошқа ҳуқуқбузарликлар аниқланган ва барча материаллар зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган. Натижада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу мактабгача таълим ташкилотининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан терговга қадар жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳодиса қандай содир бўлганини маълум қилганди. Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли вафот этганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди