Жиззахда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Жиззах шаҳрининг Ислом Каримов шоҳкўчасида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 5 сентябрь куни 11:40 ларда «Nexia-2» транспорт воситаси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмасдан, оралиқ масофани сақлай олмагани боис ўзидан олдиндан тўхтатб турган «Lacetti», «Nexia-3» ва яна бир автомобилга урилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, бироқ автомобилларга техник шикаст етказилган.

Воқеа сабаблари ўрганилганда, «Nexia-2»нинг ҳодиса жойидаги асфальтда қолдирган тормоз изининг масофаси 31 метрни ташкил этган — бу ҳайдовчи белгиланган тезлик меъёрига амалга қилмаганини билдиради.

Аввалроқ Наманган шаҳрида 4 август куни «ИЖ» ва 2 та «Damas» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Шунингдек, Фарғонада юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилгани, Қашқадарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди