Ўзбекистон етти ойда асосан қайси давлатдан гўшт импорт қилгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 116,4 миллион долларга тенг бўлган 26,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг етти ойи давомида мамлакатга қорамол гўшти асосан Беларус (14,4 минг тонна) ва Қозоғистондан (9,1 минг тонна) олиб келинган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам қорамол гўшти импорти амалга оширилган:

  • Бразилия – 1,3 минг тонна;
  • Ҳиндистон – 784 тонна;
  • Россия – 604 тонна.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Ўзбекистон ва Покистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланган эди. Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, Трансафғон темир йўлини янада ривожлантиришга келишиб олганди. Шу ойнинг ўзида Покистондан 40 минг долларлик гўштнинг биринчи партияси Тошкентга олиб келинган эди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди