Ўзбекистон Жанубий Кореянинг маҳаллий полиция бошқармалари ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Кёнсан-намдо провинцияси маъмурий маркази Чангвон шаҳри полиция департаментининг Халқаро ҳамкорлик бўлими масъул ходими Сонг Пёнг Жин билан учрашди. Бу ҳақда «Dunyo» агентлиги хабар берди.

Фото: «Dunyo» агентлиги

Маълум қилинишича, суҳбат чоғида халқаро жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг изчил ривожланишининг ижобий динамикаси қайд этилган. Қисқа вақт ичида терроризмга қарши курашиш бўйича мутахассислар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани, ташрифлар алмашинуви амалга оширилгани, улар давомида икки мамлакат мутахассислари ўзаро тажриба ва манфаатли ахборот алмашиш имконига эга бўлгани таъкидланган.

Чангвон шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг кўплиги ҳисобга олиниб, муайян жиноятни содир этишда гумон қилинаётган ўзбекистонликлар тўғрисида ўз вақтида маълумот алмашиш учун мазкур департамент ходимлари билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш таклиф этилган.

Ўз навбатида, Сонг Пёнг Жин Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган жиноятларни профилактика қилишда элчихона билан яқин ҳамкорликни ташкил этишга тайёрлигини билдирган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, шаҳарда 2 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади. Шу муносабат билан Сонг Пёнг Жин Чангвон шаҳар полиция департаменти Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатда бирор ноқулайликларсиз яшаши учун барча имкониятларни ишга солишини қайд этган.

Аввалроқ Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу билан уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш ҳамда ушбу соҳада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди