Ўзбекистон ва ШҲТнинг иқтисодий ривожланиш йўлидаги ҳамкорлиги қай даражада?

Дунёнинг турли минтақаларида турли можаролар ва қуролли қарама-қаршиликларга гувоҳ бўлиб турган бугунги кунда миллий хавфсизлик ва жамият барқарорлигини таъминлаш, минтақамизда тинчликни сақлаш билан боғлиқ бир қатор муҳим вазифаларнинг долзарблиги сақланиб қолмоқда.

Фото: «ТАСС»

Шундай шароитларда Ўзбекистон прагматик ва фаол ташқи сиёсат юритиб, халқаро майдонда икки томонлама ва кўп томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Мамлакатимизнинг ташқи сиёсатида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасидаги алоқалар ҳам минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда ШҲТнинг саккизта доимий аъзоси бўлиб, улардан тўрттаси (Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Покистон) ядро қуролига эга давлатлардир. Яна тўртта давлат “кузатувчи”, тўққизта давлат “мулоқот бўйича ҳамкор” мақомига эга. Жами 21 давлатдан иборат ШҲТ ҳозирги кунда уч қитъа – Осиё, Европа ва Африкани қамраб олади. Тез орада Эрон Ислом Республикаси Ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиши кутилмоқда. Эрон Ислом Республикасининг кириши ташкилотнинг географик жиҳатдан янада кенгайтиради, Эрон стратегик муҳим минтақа ҳисобланган Яқин Шарқдан ташкилотга қўшилган биринчи давлат бўлиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ШҲТнинг 2010-йилдаги Тошкент саммитида ташкилот фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом ва ШҲТнинг иш юритиш қоидалари тасдиқланган эди.

Бу йил Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлганига 21 йил тўлди ва ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ташкилот доирасидаги мавқеи мустаҳкамланди. Кейинги беш йил ичида қўшма ҳарбий ва терроризмга қарши ўқув машғулотларида юқори натижаларни кўрсатиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Ўзбекистон ўз фаолияти билан ШҲТ фаолиятининг асоси бўлган «Шанхай руҳи»га мос бирдамлик тамойилларини ҳаётга татбиқ этишга ҳисса қўшмоқда.

2017-2021-йилларда Ўзбекистон Президенти томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларида 50 дан ортиқ долзарб ташаббуслар илгари сурилди. Ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, транспорт, логистика, инновацион ва рақамли ривожланиш, маданий ва халқ дипломатиясини ривожлантириш учун ШҲТнинг улкан салоҳиятидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Энг муҳими, мазкур таклифлар “йўл хариталари”, меъёрий-ҳуқуқий, сиёсий ва консептуал ҳужжатларда ҳамда ҳамкорликнинг янги механизми шаклида изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Айни кунларда ШҲТга раислик мақомида бўлган мамлакатимизда ташкилотнинг навбатдаги саммитини ўтказишга тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Бунгача 2004, 2010, 2016 йиллардаги ШҲТнинг Ўзбекистондаги барча саммитлари Тошкентда ташкил этилган бўлса, бу сафарги йирик тадбир Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит, шубҳасиз, йирик сиёсий ва дипломатик форумга айланади ҳамда ташкилотнинг кейинги ривожланиши йўлидаги муҳим қадам сифатида тарихга киради.

Умуман, 2021-2022 йиллардаги Ўзбекистоннинг раислиги даврида ташкилотининг турли даражадаги 80 дан ортиқ тадбирлари режалаштирилган. 2021-йилнинг ноябр ойида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу йилнинг 25-январида эса қашшоқликни қисқартириш масалаларига бағишланган вазирлар даражасидаги йиғилиш ўтказилгди.

ШҲТ доирасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш мақсадида 2023-2027-йилларда ШҲТга аъзо давлатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш бўйича Комплекс дастурини ҳамда Ҳудудлараро савдони ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бошланди. Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев таклифига кўра, ШҲТ доирасида Афғонистон бўйича биринчи олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди ва бу Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Мамлакатимиз раислигида «ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш Дастури», ШҲТга аъзо давлатларнинг етакчи тиббиёт марказлари ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳаракатлар Дастури, телетиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик дастури, ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида музей иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқа бир қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган. Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун шарт-шароит яратиши шубҳасиз.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ШҲТ ҳарбий-сиёсий блок эмас ҳамда ғарб давлатлари билан кузатилаётган қарама-қаршиликда қатнашишга интилмайди, бу ташкилот барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан мулоқотга очиқ деган қатъий позициядан келиб чиқади. Ўзбекистон ШҲТга иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, терроризм, диний экстремизм ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни кучайтиришга қаратилган кўп томонлама ҳамкорлик механизми сифатида қарайди.

Раъно Турсунова,

тарих фанлари доктори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди