Ўзбекистонда олти ойида экология тадбирлари учун қанча маблағ ажратилгани маълум қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг 5 сентябрь кунги йиғилишида давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини атрофлича кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 триллион 942,2 миллиард сўм йўналтирилган.

Мазкур маблағлари атмосфера ҳавоси муҳофазасига, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилишга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазасига, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик тадбирларга, ерларни сув ва шамол эрозиясидан сақлашга ва ерлар рекултивациясига сарфланган.

Шунингдек, кўриб чиқилган даврда республика аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сув тизимларини яхшилаш дастурларни амалга ошириш бўйича 173 та объектларга 1 триллион 131,6 миллиард сўм маблағлар молиялаштириб берилган.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига асосан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида 4 550 та объектлар учун 3 триллион сўм, жумладан, 4 179 та ички йўлларга 2 триллион сўм, 371 та ичимлик суви тармоқлари ва иншоотларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 1 триллион сўм маблағ ажратилган.

Биринчи ярим йиллик якунига кўра 3 557 та объектларга қурилиш таъмирлаш ишларининг хажмидан келиб чиқиб 1 триллион 112,7 миллиард сўм маблағ молиялаштирилган. Йиғилишда бюджет интизомига риоя қилиш, давлат бюджети маблағларини мақсадли сарфлаш устидан назоратни мунтазам олиб бориш лозимлиги таъкидланган.

Аввалроқ Навоийда зарарли газ моддалар атроф-муҳитга чиқарилгани аниқлангани, Қашқадарё, Навоий ва Сирдарё вилоятлари экобошқарма бошлиқлари ишдан олингани, Фарғонада экология бўлими бошлиғи 1600 доллар пора билан ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида