Ўзбекистонда ярим йилда яшаш ва овқатланиш хизматлари 13,9 фоизга ошди

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари қанчага ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Молия вазири Темур Ишметовнинг айтишича, ҳисобот даврида хизмат турлари бўйича ўсиш даражаларининг динамикасига кўра, молиявий хизматлар 28,8 фоиз, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 21,3 фоиз, яшаш ва овқатланиш хизматлари 13,9 фоиз, транспорт хизматлари 11,2 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 8,8 фоизга ошган.

Шунингдек, олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 32,4 фоизга ўсиб, 24,5 миллиард долларни, инфляция даражаси йил бошига нисбатан 6,5 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг август ойида маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари июль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 2,1 фоизга ошгани тўғрисида хабар берилганди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги