Покистон ҳарбийлари мамлакатга келаётган афғонларга қарата ўқ узди

Покистон чегарачилари 5 сентябрь куни Чаман-Спин Булдак чегара пунктида афғонистонликларга қарата ўт очди. Бу ҳақда «Etilaatroz» хабар берди.

Фото: «Arab News»

Маълум қилинишича, Афғонистон фуқаролари Покистонга кетаётганда уларга қарата ўқ узилган. Ҳодисада бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши эса яраланган. Икки давлат ўртасидаги чегара пункти оғир автомобиллар учун ёпилган.

Аммо айни пайтда «Толибон» расмийлари Спин Булдак ва Чаман ўртасидаги йўл очиқлиги ва ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтмоқда.

Аввалроқ Покистон аскарлари ва «Толибон» кучлари ўртасида Кунар вилоятининг Дангам ҳудудида тўқнашув юз берган. Уруш пайтида ҳар икки томон ҳам енгил ва оғир қуроллардан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон чегарачилари ва «Толибон» ўртасида 28 июль куни ҳам тўқнашув юз берган. Шунингдек, Покистон 15 апрель куни чегарачилари ўлдирилгани сабабли Афғонистон ҳудудига авиазарба берган. берилган авиация ва артиллерия ҳужуми оқибатида камида 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, 5 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлган. «Толибон» авиазарба сабабли Покистонга норозилик нотаси топширган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди