«Прокурор билан гаплашишдан олдин мактаб қурилишини жойига қўйиб қўйиш керак». Шавкат Мирзиёев Сурхондарё ҳокимни огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь кунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда янги мактаблар қурилиши мавзусига алоҳида тўхталиб, вилоят ҳокимларини танқид қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Президент Ўзбекистонда 290 та мактаб объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаганини таъкидлаган. Бундай камчиликка йўл қўйган вилоятларга эса келгуси йил мактаб бўйича пул берилмайди.

«Бугун ҳар бир ҳоким шошилмасдан менга айтиб беради: ички имконият борми ёки йўқми? Бор бўлса, нега халқимизга хиёнат қиляпсан? Нега бориб пулни ўзлаштирмаяпсан? Нега берилган кредитни қилолмаяпсан? Мен бугун ҳаммадан сўрайман.

Бугун — 1 сентябрь. 290 та мактаб объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаган. Бу нимадан далолат? Бугунги айтган камчиликлар бўйича инвестицион дастурни тугатамиз. Шу вилоятларга келгуси йил мактаб бўйича пул берилмайди. Ҳоким айбдор, деб ҳамманинг ўзи телевизорда чиқади: ‘Шуни бажармаганимга мен айбдорман’, деб.

Андижон — 25 та, Бухоро — 24 та, Жиззах — 12 та, Қашқадарё — 32 та, Навоий — 8 та, Наманган — 12 та, Самарқанд — 8 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилмаган. Сурхондарёда, жаноб, прокурор билан гаплашаётган бир ҳоким бор — 29 та мактаб. Сен прокурор билан телефонда гаплашишдан олдин мактаблар қурилишини жойига қўйиб қўй. Чарчаган бўлсанг, ишдан оламан сени ҳам.

Тошкент вилояти, жаноб Мирзаев — 41 та, Сирдарё — 6 та, Фарғона — 23 та, Хоразм — 6 та, Тошкент шаҳри — 23 та мактаб охиригача етказилмаган. Бугун кечқурун ҳамма ҳокимлар менга хат ёзади, агар биронта гапнинг таги бўлмаса ишдан оламан», — деган йиғилишда Президент.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ангор тумани прокурори суҳбати акс этган аудиоёзувлар тарқалганди. Унда Боболов тадбиркорни жиноий жавобгарликка тортаётгани учун прокурорни ҳақорат қилиб, терговга тўғридан-тўғри аралашгани акс этган.

Вилоят ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдириб, аудиоматериал шу йилнинг февраль ойида ҳокимлик соатида бўлиб ўтган муҳокамадан кесиб олиниб, бошқача талқин қилинганини айтган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан берган баёнотида аудиоёзувлар ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз бергани ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётгани маълум қилган.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди