Қашқадарёда эри билан урушиб қолган аёл ўзи ва уч нафар фарзандининг жонига қасд қилишга уринди

Қашқадарё вилояти Касби туманида ўзи ва фарзандларининг жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда ҳудуд профилактика инспекторига таяниб, «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Инспекторнинг сўзларига кўра, туманнинг «Фазли» қишлоқда яшовчи аёл Х.С. ўз яшаш уйидан 3 нафар вояга етмаган фарзандларини олиб чиқиб кетган. Уйдан чиқишидан аввал аёл турмуш ўртоғи У.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ҳолатдан хабар топган ҳудуд профилактика инспектори шундан кейин қидирув ишларини амалга оширган.

Маълум бўлишича, аёл Қарши тумани ва Қарши шаҳри чегарасидан оқиб ўтувчи Қарши магистраль каналига борган ва ўзини сувга ташлаган. Инспектор ва аёлнинг акаси уни зудликда сувдан олиб чиқиб, ёрдам кўрсатган. Ҳозирда аёл ва болаларнинг аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Аввалроқ Жиззахда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркак қутқариб қолингани, Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини сувга ташламоқчи бўлгани, «Қўйлиқ» бозорида эркак ўзини 32 метр баландликдан ташлашга урингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди