Қирғизистонда аёл Ўзбекистонга болаларини олиб келиш учун алиментдан воз кечди

Қирғизистонда аёл фарзандларини Ўзбекистонга олиб келишга собиқ эри рухсат бериши учун 102 минг сом алимент тўловидан воз кечди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, 28 ёшли Ноокен вилоятида яшовчи эркак ва 25 ёшли ўзбекистонлик аёл 2018 йил март ойида турмуш қурган. 2019 йил январда улар эгизак фарзандли бўлган. Оиладаги келишмовчилик туфайли эр ажрашиш учун 2022 йил февралда ариза топширган.

«Ўшандан бери икки болали ўзбекистонлик аёл ижарада яшаган. Кунига 800 сомга далада тирикчилик қилган. У алиментга ариза топширган. Суд унинг Ноокен вилоятидаги ўртача иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида икки қизни боқиш учун алимент тўлаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирган.

Аммо собиқ эр суд қарорини бажариш ўрнига, эшитиш қобилияти бўйича ногиронлигига ишора қилиб, алиментни бекор қилишга ҳар томонлама уринган. 2021-2022 йил учун алимент бўйича қарздорлик миқдори 102 минг сомни ташкил қилган», — дейди Жалолободдаги «Адолат» инсон ҳуқуқлари ташкилоти адвокати.

Аёлнинг сўзларига кўра, собиқ турмуш ўртоғи қизларининг ҳаётида иштирок этмайди. Унинг барча қариндошлари Ўзбекистонда истиқомат қилади ва у уларни қизлар билан кўришини хоҳлайди. Аммо ота қизларнинг Қирғизистонни вақтинча тарк этишига рухсат бермаган.

Она икки ойда бир марта эгизакларни Ўзбекистондаги қариндошларига бир ҳафтага олиб чиқиб кетиш учун судга мурожаат қилган. Бироқ Ноокен туман суди бунга рухсат бермаган. Аёл болаларни Қирғизистондан олиб чиқиб кетиш учун турмуш ўртоғининг рухсати эвазига алимент тўлашдан воз кечишга мажбур бўлган. Эркак эса рози бўлган.

«Адолат» директори Валентина Гриценко буни собиқ эрнинг психологик зўравонлиги деб атаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари суд қарорини ноқонуний деб атаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга турмуш қуриш тақиқланиши мумкинлиги маълум қилганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди