Қодиров лавозимидан кетишга «ҳаққи йўқли»гини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз лавозимини тарк этишга «ҳаққи йўқлигини» айтди. У тегишли баёнотни ўзининг Telegram каналида эълон қилди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, сиёсатчи «чексиз таътил»га чиқиш масаласини келажакка қолдириш кераклигини айтган. У аввалроқ Чеченистонни 15 йилдан бери бошқариб келаётганига ишора қилиб, бу жуда узоқ муддатлигини билдирганди. Бироқ Қодиров янги мурожаатида бу вазиятга ойдинлик киритган.

«Ўша куни мен ўз лавозимимда 15 йил ишлаганим, Россиядаги субъектлар раҳбарлари орасида энг узоқ вақтдан буён ишлаб келаётганим ҳақидагапирдим. Мен сизнинг фикрингизни билишга қарор қилдим. Кейинчалик билдимки, мен унчалик узоқ бошқармаган эканман, олдинги рекорд 27 йил бўлган. Шунинг учун энди мен ҳозирги рекордни янгилашга қарор қилдим. Кўрайлик, мен бундан ўта оламанми?

Аслида, шунчаки кетишга ҳаққим йўқ. Халқ менга Чеченистон раҳбариятини ишониб топширган. Бу ишончни оқлаш эса менинг муқаддас бурчимдир. Мен фақат Россия халқи ва президентидан сўраган ҳолда кетишим мумкин. Шунинг учун биз муддатсиз таътил ҳақидаги гапларни келажакка қолдирамиз. Энди йиллик таътил ҳам олмайман», — деб ёзган Қодиров.

Шунингдек, Қодироб ҳеч қачон республикадаги ишдан «бошқа бўлим»га ўтмаслигини айтди.

«Сизга сўз бераман, менга ҳеч қачон лавозим таклиф қилинмаган ва мен ҳеч қачон сўрамаганман, бошқа лавозимга ўтиш ҳақида ҳеч ким билан гаплашмаганман, ҳеч қачон республикадан бошқа жойга кўчиб ўтмайман», — деган Чеченистон раҳбари.

Аввалроқ Кремль Қодировнинг истеъфога чиқиши мумкинлигига изоҳ берганди. Шунингдек, Рамзан Қодиров ўзининг Украинадаги навбатдаги вазифасини айтганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди