«Қўйлиқ»да истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдосига чек қўйилди

«Қўйлиқ» АЖ деҳқон бозорида бозор маъмурияти ходимлари иштирокида санитария назорати ўтказилди, деб хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.

Фото: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Тадбир натижасида сифати бузилган маҳсулотлар савдоси аниқланган. Жумладан:

  • 6,5 килограмм колбаса маҳсулоти (индейка);
  • 1,5 килограмм сосиска маҳсулоти;
  • 23 килограмм карам тузламаси истеъмолга яроқсиз деб топилди ва савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ҳамда уни олдини олиш бўйича тегишли тавсияномалар берилган. Профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Яшнобод тумани бўлими ходимлари тумандаги «Авиасозлар» деҳқон бозорида санитария назорат ишлари олиб борган.

Назорат давомида соҳа ходимлари томонидан бозор ҳудудида номаълум уй шароитида тайёрланган жами 22 литр сут маҳсулотлари савдоси бартараф этилган.

Аввалроқ Тошкентда сифатсиз гўшт савдосининг олди олингани, «Қўйлиқ» бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади