Қозоғистонда мажбурий меҳнатда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Қозоғистонда мажбурий меҳнатда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум қилинишича, Чимкент шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлардан паспортлари олиб қўйилгани ва мажбурий ушлаб турилгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳар полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқароларнинг иш жойига борилган.

«Ҳамюртларимизнинг паспортлари қайтарилди ва ойлик маошлари ундириб берилди. Ҳозирги кунда уларни Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган 6 нафар ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилгани, Москвада 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи қисман ундириб берилгани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди