Республика таълим маркази «Биология» дарслигида хатоликка йўл қўйилганини рад этди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази биология фани дарслигида хатоликларга йўл қўйилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Республика таълим маркази

Ижтимоий тармоқларда 10-синф биология фани дарслигидаги расмлар остига рус тилида изоҳлар ёзилгани, айрим жойларида рақамлар қолиб кетгани тасвирланган суратлар тарқалди.

Қайд этилишича, 10-синф «Биология» дарслиги дея кўрсатилган саҳифа бир неча ой аввал ижтимоий тармоқларда тарқаган дарсликнинг ишчи файли бўлиб, дарсликнинг оригинал макетида мазкур хатоликлар кузатилмайди.

«Шу ўринда кенг жамоатчиликдан тарқатилаётган асоссиз хабарларга ишониб қолмасликларини сўраймиз», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилига мактаб дарсликлари тўплами учун ижара тўлови миқдори эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Халқ таълим вазирлиги дарсликларнинг ижара нархи бўйича тушунтириш берганди. 5 сентябрь куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари бепул ижарага берилишини маълум қилди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди