Россиядаги Huawei ходимлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирилди

Huawei ўз ходимларининг бир қисмини Россиядан Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўчирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.

Фото: «Weibo.com»

Маълум қилинишича, ҳодимлар орасида Хитойдаги Huawei бўлинмаларининг менежерлари ва раҳбарлари бор. Уларнинг Марказий Осиёга кўчирилганини компаниянинг Россиядаги ҳамкорларидан бири тасдиқлаган. Бироқ, Huawei матбуот хизмати бунга изоҳ бермаган.

«Хитой компанияси баҳордан Қозоғистон ва Ўзбекистонда ишлаш учун россиялик ходимларни қайта тақсимлашни бошлаганди», — дейди Huawei’га яқин манба.

Ходимлар 2022 йил бошида Россияга жўнатилган, бироқ кейинчалик МДҲнинг бошқа мамлакатларига йўналтирилган. Манбага кўра, баъзи россиялик менежерлар ҳам «узоқ хизмат сафарларига юборилади.

«Компания ходимларини июль-август ойларида ўтказиш бошланган, Қозоғистон барча МДҲ мамлакатлари орасида Huawei учун минтақадаги энг йирик ва истиқболли бозор бўлфани учун танлаб олинган», — дейди Telecom Daily таҳлилий агентлиги бош директори Денис Кусков.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонга ўтказилган ходимлар компания бизнесининг нафақат ушбу давлат, балки МДҲнинг барча мамлакатларида ривожланиши учун жавобгар бўлади. Баҳорда бир қатор йирик сотувчилар, смартфонлар ва бошқа телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчилари Россия бозоридан чиқишини эълон қилган.

Huawei Россияда ишлашни давом эттириш ёки кетиш ҳақида расмий баёнот бермаган. Август ойи бошида Хитой компанияси ўзининг Vmall бозорида сотувлар тўхтатилганини эълон қилган. Бироқ мижозларга берилган буюртмаларни етказиб беришга ва харидлар бўйича кафолат хизматини сақлаб қолишга ваъда берган.

«Глобал миқёсда Huawei’нинг 2022 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойдаси 52 фоизга камайиб, 15,1 миллиард юанга (2,2 миллиард доллар) етди», дейилади компания август ойи бошидаги ҳисоботда.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Россия бозорини тарк этган хорижий компанияларни мамлакатга жалб қилишни топширганди. Кремль эса бунга муносабат билдирган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги