TikTok хакерлик ҳужумига учраганини рад этди

Хакерлар TikTok’даги икки млрд фойдаланувчи маълумотларини қўлга киритгани хабар қилинганди. TikTok эса платформа серверлари бузилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Фото: «The Straits Times»

Компания баёнотига кўра, хавфсизлик тизимларининг яхлитлиги бузилмаган, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқмаган. Ҳужум ҳақидаги маълумотлар «Breach Forums» хакерлик форумида пайдо бўлганди.

Хакерлар TikTok ва WeChat маълумотлар базаларидан 2 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи ёзувларини, жумладан, болалар ва ўсмирларнинг маълумотларини қўлга киритганини айтган.

«Бизнинг хавфсизлик гуруҳимиз хакернинг эълонини кўриб чиқди ва улар томонидан эълон қилинган материалнинг TikTok манба коди билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини аниқлади», дейилади компания баёнотида.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, чоп этилган маълумотлар ва фойдаланувчи профиллари ўртасида ҳақиқатан ҳам боғлиқлик мавжуд, аммо бу TikTok’ка бузиб кирилганини англатмайди. Хакерларда мавжуд маълумотлар эса очиқ манбалардан олинган бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, хакерлар ҳали 100 фоиз далилларни тақдим этмаган, шунинг учун фойдаланувчи маълумотлари қўлга киритилгани сохта бўлиши мумкин.

Аввалроқ Google тарихдаги энг йирик киберҳужумга учрагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, хакерлар NATO ракеталари ҳақидаги махфий ҳужжатларни сотувга қўйганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди