Тошкент вилоятида дайди итлар болаларни қувлаётгани айтилмоқда — видео

Тошкент вилояти Зангиота туманида дайди итлар кўпайиб кетгани ва фуқароларнинг тинчини бузаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Milliy» телеканали «Millar» дастурида хабар қилинди.

Кадр: Telegram / @millar_milliy_tv_rasmiy_millar

Қайт этилишича, тумандаги Обод тўқимачи маҳалласида яшовчи фуқародан дастурга келиб тушган мурожаатгада, унинг 6 ёшли эгзакларини дайди итлар қувлагани ва ташлангани айтилган. Ҳолат юзасидан маълумот олиш учун маҳалла масканига борилганда Ободтўқимачи маҳалла раиси бу борада ҳеч қандай мурожаат бўлмаганини айтган.

«Менга маҳалла фуқаролари айтишади мен дарров айтаман ўша кўчани итларини ушлаб кетишади, неча марта печатини қўйиб бердим. Тўқимачи 15га борди, Навбаҳор, Гулобод, Қаюм Умаровга борди, кўзимнинг олдида қанча итларни тутиб олиб кетишди. Лекин бу кўчадан ҳеч қандай мурожаат тушмаган», — деган маҳалла раиси Зулфия Саидаҳмедова.

Шунингдек, ҳолат ўрганилаётган вақтда туман Назоратсиз ҳайвонларни тутиш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келган ва 1 бош дайди итни тутиб зарарсизлантириб, махсус қафасда олиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда дайди итлар ёппасига отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, Луғумбек қишлоғи Маданият ва истироҳат боғида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан дайди итлар ёппасига отиб ўлдирилган. Баъзи итларнинг болалари ҳам бўлган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади