Тошкентда 14 ёшли қиз 5-қаватда осилиб қолди — видео

Тошкент шаҳри Сергели туманида кўп қаватли уйнинг 5-қаватига осилиб қолган қизга ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 6 сентябрь куни соат 09:47 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Қ. томонидан Сергели тумани «Иттифоқ» МФЙ Сергели 2-даҳасида жойлашган кўп квартирали уйнинг 5-қаватида 14 ёшли қиз бола осилиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, вояга етмаган фуқаро автонарвон ва махсус анжомлар ёрдамида қутқарилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилгани, Тошкентда Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 3 болага ёрдам кўрсатилгани, Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди