Тошкентда «Hyundai Santafe» люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда автомобиль люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитлар видеоси юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда фуқаро «Hyundai Santafe» русумли транспорт воситаси салонидан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалган.

Аниқланишича, 2 сентябрь куни 20 ёшли ҳайдовчи А.О. «Hyundai Santafe» русумли автомашинани Шайхонтохур туманида бошқариб кетаётган вақтида, машина ичида ўтирган 23 ёшли йўловчи А.А. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Бундан олдин Тошкент вилоятида «Gentra» йўловчиси люкдан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Тошкентда фуқаро танасини машина ойнасидан чиқариб, «съёмка» қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Чирчиқда танасини машина ойнасидан чиқариб олган йўловчи қизга чора кўрилган.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди