Тошкентнинг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг Юнусобод ва Олмазор туманларида 7 сентябь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. «Ҳудудгаз пойтахт» бу бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, Юнусобод тумани Деҳқонобод кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-89 ммли ҳамда ер ости Д-273 ммли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Бободеҳқон» МФЙдаги 1 200 та хонадонда, 16-мавзедаги 1084 та кўп қаватли хонадонда, 15-мавзедаги 3800 та кўп қаватли хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги «Detoks medical», «Юнусобод медикал» клиникаларида, «Туркистон», «Файз» ресторанларида, «Чашма» миллий таомлар кафесида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, қайд этилишича, Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган кесими 89 ммли ер ости газ қувурини ҳам ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу боис ушбу туманда 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тарих кўчасидаги 10 та ерли хонадонда, Сағбон кўчасидаги 45 та ерли хонадонда ҳамда шу кўчалардаги 4 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди