Хакерлар TikTok’даги икки млрд фойдаланувчи маълумотларини қўлга киритди

TikTok энг йирик хакерлик ҳужумига учради, хакерлар нафақат терабайтлик катта маълумотлар тўпламини, балки манба кодини ҳам ўғирлаган. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Techreader»

Маълум қилинишича, ҳужум ҳақида биринчи марта AgainstTheWest номли фойдаланувчи Breach Forums веб-сайтида хабар берган. Хакерлар нафақат TikTok, балки Хитойнинг машхур WeChat маълумотлар базасига ҳам киришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, хакерлар Alibaba Cloud’да сақланган ва унчалик махфий бўлмаган парол билан ҳимояланган TikTok’нинг ички манба кодини олган.

Таъкидланишича, 2,05 миллиард аккаунт ҳақидаги маълумотларга эга жами 790 гигабайтга яқин маълумотлар ўғирланган. Ҳозирча хакерлар ва турли экспертлар бу маълумотларнинг барчасини ўрганмоқда.

Microsoft ходими ва киберхавфсизлик бўйича мутахассис Трой Хант ушбу иш бўйича терговни ўз зиммасига олган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча тақдим этилган далиллар унчалик ишончли кўринмайди ва баъзи маълумотлар аллақачон оммага очиқ бўлган кўринади.

Хавфсизлик бўйича тадқиқотчилар, ҳуқуқшунослар ва таҳдидлар бўйича таҳлилчилардан ташкил топган «Beehive Cybersecurity» гуруҳи зудлик билан TikTok паролини ўзгартиришга чақирган. Фойдаланувчилардан оммавий маълумотлар тарқалиши эҳтимоли сабабли икки факторли аутентификацияни ёқиш сўралган.

Аввалроқ Google тарихдаги энг йирик киберҳужумга учрагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, хакерлар NATO ракеталари ҳақидаги махфий ҳужжатларни сотувга қўйганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди