Хоразмда кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди

Хоразм вилояти ИИБ томонидан ўтказилган «Қорадори—2022» тезкор-профилактик тадбирида кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Фото: Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 5 август куни Хоразм вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Хива туманида жойлашган дорихона сотувчиси 36 ёшли З.Қ. исмли аёл 17 конвалюта «Бензонал» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини қонунга хилоф равишда 500 минг сўмга сотган пайтида ушланган. Дорихона кўздан кечирилганида яна 2 конвалюта ушбу номдаги дори воситаси борлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, 9 август куни олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Шовот туманида жойлашган дорихона сотувчиси 25 ёшли Х.Ў. исмли аёл 15 конвалюта «Бензонал» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 500 минг сўмга сотаётган пайтида ушланган, шундан кейин дорихона холислар иштирокида кўздан кечирилганида пештахта тагида яна 10 конвалюта юқоридаги каби дори воситаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, 13 август куни Сирдарё туманида истиқомат қилиб келган 28 ёшли Н.М. исмли аёл Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у ёнида 10 флакон «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги маълум бўлган.

Фото: Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур холатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган психотроп дориларни сотувчи гуруҳ фаолиятига чек қўйгани, Тошкентда нарколаборатория ташкил қилганларни ушлангани, Самарқандда 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди