Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлгани юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Зафаршон дарёсида мингга яқин балиқлар нобуд бўлганига муносабат билдириб, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Зарафшон дарёси атрофида 4 сентябрь куни 829 дона балиқлар нобуд бўлгани аниқланганди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тезкор равишда ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойига бориб ўрганилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабарига кўра, «Навоийазот» АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ташланадиган ифлосланган сувлар таркибида азот кислоталарининг миқдори тавсия қилинганидан ортиб кетгани натижасида дарёнинг Кармана туманидан ўтувчи қисмида дарёда яшовчи тирик жонзотлар нобуд бўлган.

Ҳолатни ўрганиш, сув ҳамда ўлган жонзотлардан наъмуналар олиш мақсадида вилоят ИИБ ва тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиниб, ишчи гуруҳ тузилган. «Мутахассислар иштирокида нобуд бўлган жонзотлардан ҳамда Зарафшон дарёсига қуйиладиган оқова сувлардан наъмуналар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Намангандаги Варзик сув омборида балиқлар номаълум сабабга кўра нобуд бўлаётгани ҳақида хабар қилинганди. Баҳор фаслида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш мақсадида омбордан кўп миқдорда сув чиқарилгани сабабли унинг сатҳи камайиб, сув омборида балиқлар кислород етишмовчилигидан нобуд бўлган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди