Андижон прокуратураси бўйнига 800 млн сўм «илинаётгани» айтилган тадбиркор ишига муносабат билдирди

Андижон вилояти прокуратураси ахборот хизмати Қўрғонтепада тадбиркорнинг сабабсиз қамалгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Ш.А. исмли фуқаро Олий суд раиси ҳамда бош прокурорга мурожаат қилиб, ўғли А.Ш. асоссиз равишда ҳисбга олиниб, бўйнига 800 миллион сўм «илинаётгани»ни айтган.

Аниқланишича, 26 ёшли А.Ш. ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани ҳолати бўйича 2022 йилнинг 19 март куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида фуқаро А.Ш. иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган ва жиноят иши айблов хулосаси билан 21 май куни жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судига юборилган.

Суднинг 15 августдаги ҳукмига кўра, фуқаро А.Ш. га нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Андижон вилояти Улуғнор туманида фаолият олиб борувчи «Такомил қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди