Андижондаги кўл чўлга айлантирилгани хабар қилинди — фото

Андижон вилояти Андижон шаҳридаги кўл чўлга айлантирилгани хабар қилинди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Twitter / @Jafajon

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги кўлнинг бир неча йил олдинги суратлари ва ҳозирда чўлга айлантирилган ҳолати акс этган суратлар тарқалган. Уларга «Бу Андижон давлат университети орқасидаги собиқ Комсомол кўли, дарахтзорнинг орқасида бўлган.

Ёшлигимизда роса чўмиладиган, дам оладиган жойлар эди. Бу эса кўл ўрнининг бугунги ҳолати. Айтишларича, ҳокимлик бу ерни қурувчиларга бериб, кўп қаватли уй қурдирмоқчи экан», дея изоҳ берилган.

Фото: Twitter / @Jafajon
Фото: Twitter / @Jafajon
Фото: Twitter / @Jafajon

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат ҳокимлик томонидан назоратга олинган. «Ҳолат юзасидан батафсил маълумот тақдим этилишини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Андижонда ободонлаштириш ходимлари 28 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланганди.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди