Apple тақдимотида iPhone 14 намойиш қилинди — фото

Apple компаниясининг 7 сентябрь кунги тақдимотида узоқ кутилган янгилик — iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонлари намойиш қилинди.

Кадр: YouTube / Apple

iPhone 14 Plus 6,7 дюймли дисплейга эга. iPhone 14 эса iPhone 13 билан бир хил дисплейга эга. Иккала смартфонга ҳам iPhone 13 Pro каби А15 процессори ўрнатилган.

АҚШда ишлаб чиқарилган iPhone 14 смартфонларида SIM-карта бўлмайди, гаджетларда eSIM тизимида ишлайди. Смартфонларда OLED экрани ўрнатилган, унинг ёрқинлиги 1200 нит, Dolby Visionʼни қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, компания iPhone 14ʼни SOS ҳолатида сунъий йўлдош тармоғига улаш имконини берувчи махсус дастурий таъминотни ишлаб чиққан. Эндиликда iPhone сунъий йўлдошга уланади. iPhone 14 799 доллар, iPhone 14 Plus эса 899 доллардан сотувга чиқади.

Шундан сўнг iPhone 14 сериясининг навбатдаги — Pro ва Pro Max версиялари тақдим этилди. Маълум бўлишича, смартфонларга А16 процессори ўрнатилган. Про версиялари космик қора, кумуш, олтин ва тўқ бинафша рангларда сотувга чиқади.

Кадр: YouTube / Apple

Динамик экран юқориси огоҳлантиришлар ва фондаги фаолликни кўрсатади. Билдиришнома келганда, юқоридаги сатр кенгаяди ва анимация пайдо бўлади. Дисплей Pro учун 6,1 дюйм, Max учун 6,7 дюйм қилиб ишлаб чиқарилган, ингичка рамкалар ва HDR 1600 билан таъминланган. iPhone 14 Pro 999 доллар, Pro Max эса 1099 доллардан сотувга чиқарилади.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео