Фарғонада 4 ёшли боғча боласи сувга чўкиб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси сувга чўкиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: «Bugun.uz»

Бахтсиз ҳодиса содир бўлган кун соат тахминан 08:30 да болани катта опаси 23-сонли ДМТТ тарбияловчилари ихтиёрига олиб келиб ташлаб кетган. Орадан маълум вақт ўтгач, мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва раҳбарининг бепарво ҳамда лоқайд муносабати оқибатида тарбияланувчи МТТ ҳудудидан рухсатсиз чиқиб, опасининг орқасидан югурган. Ҳаракат оқибатида бахтсиз тасодиф билан сирпаниб, уйи яқинидан оқиб ўтувчи «Собиржон» дарёсига йиқилиб тушган ва оқибатда чўкиб кетган.

Бош прокуратура вакилига кўра, 4 ёшли тарбияланувчи бола дарёда чўкиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда 167-моддаси 2-қисми «г» банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ДМТТнинг молиявий фаолияти ўрганилганда, тарбияланувчилар учун сарфланиши лозим бўлган 24,3 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинганлиги ҳам аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи тиббий воситалардан куйди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳодиса қандай содир бўлганини маълум қилганди. Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли вафот этганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди