Фарғонада собиқ Андижон шаҳри ҳокими ва прокурорининг суди бўлиб ўтмоқда

Фарғона вилоят суди биносида Андижон вилояти Молия ва Халқ таълими бошқармалари, Андижон шаҳар Молия ва Халқ таълими бўлимларининг собиқ раҳбарлари ва масъул ходимларига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Республика Олий суди ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мажлисда судланувчилар Б. Ҳ. (эркак, 1972 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи ва Андижон шаҳар ҳокими лавозимларида ишлаган), Қ. А. (эркак, 1982 йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар прокурори ва Андижон вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимларида ишлаган)ларнинг очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Судда жами 44 нафар судланувчининг 29 нафари эркак ҳамда 15 нафари аёл бўлиб, 34 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 10 нафарига эса «гаров» ва «уй қамоғи» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Шунингдек, дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар томонидан 63 миллиард сўмдан зиёд маблағ талон-торож қилинган ва улар Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (Фирибгарлик), 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш), 209 (Мансаб сохтакорлиги), 210 (Пора олиш), 211 (Пора бериш) ва 243-моддаларида (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган. Айни пайтда суд тергови ўтказилиб, суд жараёни давом этаётгани ва суд жараёни якуни бўйича батафсил ахборот берилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани, у эски лавозимида 48 млрд сўм буджет маблағларини талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бош прокуратура томонидан олиб борилган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олингани ва етказилган зарарнинг 23 фоизи қоплангани айтилганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди