Лукашенко Беларусни тарк этганларни фуқароликдан маҳрум қилмоқчи

Беларусда сиёсий сабабларга кўра мамлакатни тарк этганларни фуқароликдан маҳрум қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенконинг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Беларусь президенти матбуот хизмати

Лукашенко фуқаролик ва амнистия тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда бу ҳақда гапирган. Беларусда фуқаролик тўғрисидаги қонунни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрланган. Унда қонунчилик экстремистик фаолиятда ёки Беларусь манфаатларига зарар етказганликда айбланган тақдирда, фуқароликдан маҳрум қилиш имкониятини ўз ичига олади.

Бундай қарор фуқаролик комиссиясининг таклифига биноан давлат раҳбари томонидан қабул қилинади. Келажакда Беларусь фуқаролигини йўқотган бундай одамларга 30 йилгача мамлакатга кириш тақиқланади.

Ўз навбатида, Лукашенка тайёрланган қонун лойиҳаси доирасида хорижга кетган, аммо «давлат ва халқ зарарига ҳаракат қилишда давом этаётган» шахслар бўйича қарорни муҳокама қилишни таклиф қилган.

«Бундай одамларнинг ҳар бири бизга маълум. Биз уларни биламиз. Улар ўз ватанидан қочиб, алоқаларини узган бўлса, Беларус фуқароси бўлиб қолишга лойиқми?», — деган Лукашенко.

Шунингдек, у поляк картаси ва шунга ўхшаш бошқа ҳужжатларни олган беларуслар алоҳида масала эканини айтган.

«Биз шуни аниқлаб олишимиз керак: улар ё Беларусь фуқаролари, ёки шунчаки адашганлар. Улар гўёки тасодифан бу картани олган ёки бошқа йўналишга эга. Ўйлайманки, ички ишлар органлари ва дипломатик хизматни фуқароликка оид бошқа масалалар ҳам ташвишга солмоқда», — дея қўшимча қилган Беларусь президенти.

Аввалроқ Беларусда Telegram стикерлари экстремистик деб топилганди. Шунингдек, Беларусда аёл Лукашенко ҳақидаги пости сабаб қамалганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади