Мобил-ID тизимига киришда 2023 йилга қадар тўлов ундирилмайди

Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида 7 cентябрь куни «Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг мобил-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Spot»

Адлия вазирлигига кўра, мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади. Телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади.

Мобил-ID тизимига идентификация қилишда 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмайди, 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади. Мобил-ID тизими орқали идентификациялаш юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мобил-ID тизими орқали хизматлардан фойдаланишда фойдаланувчининг тизимида идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бир марталик уникал кодли SMS хабар юборилади, код тизимга киритилганидан сўнг хизматдан фойдаланиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 августдан бошлаб жисмоний шахсни идентификациялашнинг мобил-ID тизими жорий этилганди. Тизим «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди