Ўзбекистонда қадимий ёзма манбалар реестри юритилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Низомга мувофиқ, давлат реестри қадимий ёзма манбаларни ҳисобга олиш ва уларнинг сақланишини назоратга олувчи ҳужжат ҳисобланади.

Давлат реестри электрон ва босма кўринишда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан юритилади.

Давлат реестрига киритилган манбаларга оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиб, унга 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.

Музейлар, кутубхоналар ва барча давлат ташкилотлари ўзларидаги ёзма манбаларга оид маълумотларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мажбурий тартибда, бошқа шахслар эса ихтиёрий асосда тақдим қилади.

Ёзма манба рўйхатдан ўтказилганда гувоҳонма берилади. Ёзма манбалар ўғирланганда, йўқотилганда 1 иш кунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига хабар берилиши керак.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Ёш ватандошлар реестри» ишга туширилиши тўғрисида хабар берилганди.

Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди