16:47 | 07.09.22 119

Қашқадарёда вояга етмаган йигит «Cobalt»да ЙПХ ходимини уриб юборди

Йигитнинг отасига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган

Қашқадарё вилояти ИИБ Шаҳрисабз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 6 июль куни соат тахминан 21:30 ларда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори катта сержант М.Каримов шаҳар ҳудудидаги 4Р-23Л Китоб—Шаҳрисабз йўлининг 3 километрида хизмат олиб бораётганда «Ипак йўли» кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган «Cobalt» русумли автомашинага ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхташ ишорасини кўрсатган. Машина ҳайдовчиси эса ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармасдан, М.Каримовни туртиб юборган.

ЙТҲ натижасида ЙПХ инспекторига ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида ҳуқуқбузар Шаҳрисабз шаҳар Суғдиёна кўчасида яшовчи вояга етмаган П.Ш. экани аниқланиб, транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

П.Ш.нинг отаси Шаҳрисабз шаҳар Суғдиёна кўчасида яшовчи С.Б.га нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

Аввалроқ Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган вояга етмаган тиктокерларга чора кўрилгани, Тошкентда автомобиль бошқарувини вояга етмаган ўғлига берган эркак жазолангани тўғрисида хабар берилганди.