Қозоғистонда Элбоши кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариш режалаштирилмоқда

Қозоғистонда биринчи президент кунини давлат байрамлари қаторидан чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Orda.kz» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

«Кинематография ва маданият масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига парламент депутатлари шундай таклиф билан чиққан.

«1 декабрь биринчи президент кунини нишонлашни Давлат рамзлари куни, Шукроналик куни ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим саналарга ўхшатиб белгилаш таклиф этилмоқда», дейилади хабарда.

Қозоғистонда биринчи президент куни 2012 йилдан буён ҳар йили 1 декабрь куни нишонланади. Қозоғистон халқи референдумда 5 июнь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилиш учун овоз берилган.

Аввалроқ Назарбоевнинг яқин қариндошлари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, Нурсултон Назарбоев қариндошларининг ноқонуний бойиб кетганига муносабат билдирганди.

Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео