Самарқандда автобус ва трамвайлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити вақтида қатор йўлларда транспорт ҳаркати чекланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБда фаолияти йўлга қўйилган тезкор штаб томонидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилган.

Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонованинг таъкидлашича, саммит ўтказилиши муносабати билан 14–17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги йўллар тўлиқ ёпилмайди, балки айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракатланиши вақти-вақти билан чекланади. Вилоятлараро қатновчи транспорт воситаларига эса чекланган вақт давомида айланма йўллардан фойдаланиш  тавсия этилади. Бу жараёнда ЙПХ ходимлари йўналишни кўрсатиб туради.

Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматовнинг маълум қилишича, 14–17 сентябрь кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Г-34, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳи Зинда, Уста Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий, Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши муносабати билан мазкур кўчаларда жамоат транспорти воситаларининг ҳаракатига чеклов ўрнатилади

«Фақатгина 4, 7, 15, 24, 37, 74, 93 ва 99 рақамли автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади. Самарқанд шаҳридаги қолган 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилади.
Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида ҳаракатланаётган транспорт воситалари шаҳарнинг ташқи ҳалқа йўлида вақтинча ташкил этилган 8 та ЙПХ масканларигача ҳаракатланишлари кўзда тутилган», — дейди Наврўз Ашурматов.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 15–16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан мактабларда дарс жараёни 19 сентябрдан бошланиши хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туриши маълум қилинган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди